<

Янгилик ҳақида батафсил

Хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш — асосий вазифамиз
June 19, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари ва Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати масъул ходими томонидан ички ишлар органларида хизмат интизомини таъминлаш, шахсий таркиб орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида вояга етмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психологлар билан “Хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш — асосий вазифамиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

     Тадбирда давомида хизмат интизоми, ички ишлар органлари ходимларининг қонунийликка амал қилиши, хизматда ва кундалик ҳаётда юксак одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

    Хизмат интизоми нафақат ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш, балки фуқаролар билан мулоқотда ҳам инсоф, масъулият ва адолатни таъминлашда муҳим мезон эканлиги, шунингдек, суҳбатда хизматда йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг олдини олиш чоралари ҳамда тартиббузарликка йўл қўйган ходимларга нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

       Шундан сўнг “Нафснинг сўнгги манзили” фильми намойиш этилди.

       Тингловчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар атрофлича жавоблар бердилар.

     Бу каби тадбирлар хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

     Институт Матбуот хизмати