Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ҳузурида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан жорий йилнинг 5 ойида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди
Ушбу йиғилишда ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги ишлар танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилиб, хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳудудий ички ишлар органлари масъулларининг фаолиятига баҳо берилди.
Йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати