<

Янгилик ҳақида батафсил

Инсон қадри ва халқ манфаатларини таъминлаш –устувор вазифа
June 18, 2025

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари томонидан ички ишлар органларида хизмат интизомини таъминлаш, шахсий таркиб орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида вояга етмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психологлар иштирокида профилактик тадбир ташкил этилди.

     Тадбир давомида хизмат интизомини бузиш ҳолатларининг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини ошириш, хизматда ва хизматдан ташқари вақтда ўзини тутиш қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

         Шундан сўнг “Нафснинг сўнгги манзили” фильми намойиш этилди.

    Тингловчилар томонидан қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

      Бу каби профилактик тадбирлар ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, хизмат интизомига риоя қилиш маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

                                                                        

                                                      Институт Матбуот хизмати