Аввал хабар берганимиздек, Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясида Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA)нинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ИИВ ва Малака ошириш институти ходимлари учун ташкил этилган ўқув курси давом этмоқда.
Тренинг дастурига мувофиқ, ходимлар Корея полиция кадрларни ривожлантириш институти ва Корея полицияси тергов академияси, суд экспертиза маркази фаолияти билан танишдилар.
Институт Матбуот хизмати