<

Янгилик ҳақида батафсил

Хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш — асосий вазифамиз
June 17, 2025

      Ўқув жараёнининг муҳим қисмларидан бири сифатида ИИВ Малака ошириш институти  тингловчилари билан вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари томонидан “Хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш — асосий вазифамиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

      Тадбирда масъул раҳбарлар, тажрибали мутахассислар ҳамда тингловчилар фаол иштирок этди. Суҳбат давомида хизмат интизоми, ички ишлар органлари ходимларининг қонунийликка амал қилиши, хизматда ва кундалик ҳаётда юксак одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

     Таъкидланишича, хизмат интизоми нафақат ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш, балки фуқаролар билан мулоқотда ҳам инсоф, масъулият ва адолатни таъминлашда муҳим мезон ҳисобланади. Шунингдек, суҳбатда хизматда йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг олдини олиш чоралари ҳамда тартиббузарликка йўл қўйган ходимларга нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

          Шундан сўнг “Нафснинг сўнгги манзили” фильми намойиш этилди.

       Тингловчилар томонидан қизиқтирган саволлар ўртага ташланиб, мутахассислар томонидан уларга атрофлича жавоблар берилди. Давра суҳбати очиқ мулоқот ва ўзаро фикр алмашинув руҳида ўтди.

      Бу каби тадбирлар хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

     Институт Матбуот хизмати