Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида фидойилик ва масъулият билан хизмат қилаётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларнинг фарзандларига фуқаролик ва ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли тартибда ўқишга қабул қилиниши учун тавсияномалар тантанали тарзда топширилди.
Тадбирда Институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари, ота-оналар, ходимларнинг фарзандлари иштирок этди.
Мазкур тадбир ходимларни рағбатлантириш, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳага муносиб ёш авлодни жалб этиш мақсадида ташкил этилди.
Тавсияномалар ҳамда махсус унвонларни топшириш маросими самимий ва кўтаринки руҳда ўтди. Унда сўзга чиққанлар ички ишлар органлари соҳасидаги меҳнатлар муносиб эътироф этилаётганини, бундай ташаббуслар эса хизматчилар ва уларнинг оилалари учун катта рағбат эканини таъкидлаб ўтдилар.
Институт Матбуот хизмати