<

Янгилик ҳақида батафсил

Чемпионлар билан учрашув
June 14, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органлари вояга етмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психологлар ўқув йиғини тингловчилари билан “Чемпионлар билан учрашув” мавзусида амалий ўқув машғулоти ташкил этилди.

     Мастер класс шаклида ўтказилган амалий ўқув машғулотида Вазирлик Жазони ижро этиш департаменти Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари, сафдорлар, Дзюдо-Кураш бўйича спорт устаси, 4 карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати иштирокчиси, Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси аъзоси Асаджон Маткурбанов ва Бокс бўйича спорт устаси, бир неча маротаба Ўзбекистон чемпионати совриндори, Халқаро мусобақалар ғолиби Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси аъзоси Хамроз Ражаббоевлар ҳамда  Жисмоний тайёргарлик цикли ўқитувчилари иштирок этди.

    Чемпионларимиз, спортга кириб келиши, спортнинг ички ишлар органлари хизмат фаолиятидаги ўрни, айниқса ўзини ҳимоя қилиш борасида спортнинг “дзюдо”, “кураш”, “қўл жанги” ва “самбо” турларининг усуллари муваффақият калити эканлигини таъкидлаб ўтди.

        Тингловчиларга курашнинг олд ва орқа томонларга чалиб йиқитиш, белдан ошириб ташлаш усулларини, қўл жангининг қўл ва оёқ зарбаларидан ҳимояланиш усулларини, самбонинг қўлга олиш ва оғриқ бериш усулларини амалий тарзда кўрсатиб берди.

      Шунингдек, тингловчиларга кунлик машғулотлар қай йўсинда босқичма-босқич бажарилиши, тўғри овқатланиш ҳақида маълумотлар берди. Машғулот давомида тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига амалий ва назарий тарзда жавоб берилди.

Институт Матбуот хизмати