Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида сайёр ўқув-йиғин машғулотлари олиб борилди.
Сайёр ўқув йиғинларига Ички ишлар вазирлиги тегишли соҳавий хизматларининг малакали мутахассислари, Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари жалб этилиб, машғулотлар давомида асосий эътибор миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда ходимларнинг хизмат давомида фуқаролар билан муомала маданиятини янада юксалтиришга қаратилди.
Ўқув йиғини якуни бўйича ходимлардан синовлар қабул қилиниб, муваффақиятли топширган ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
Институт Матбуот хизмати