<

Янгилик ҳақида батафсил

Корея Марказий Полиция Академиясидаги ўқув курси давом этмоқда
June 13, 2025

        Аввал хабар берганимиздек, Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясида Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA)нинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ИИВ ва Малака ошириш институти ходимлари учун ташкил этилган ўқув курси давом этмоқда.

    Тренинг дастурига мувофиқ, Корея полициясига қабул қилинган ходимларни электрошокердан фойдаланишни ўргатиш, Кореяда хотин-қизлар ва вояга этмаганлар жиноятларини тергов қилиш ва жабрланувчиларни ҳимоя қилиш тизимининг жорий этилиши, “Кунгабоқар маркази” (Жинсий зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватлаш маркази) мавзуларида машғулотлар олиб борилмоқда. Кўзланган мақсад Корея хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш борасида илғор тажрибаларини ўрганишга қаратилган.

 

Институт Матбуот хизмати