Маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш, ходим ва тингловчиларни китобхонликка жалб этиш ҳамда интеллектуал савиясини ошириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида китоблар ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ярмаркада турли мавзулардаги бадиий, илмий-оммавий, касбий ривожланишга оид ҳамда шахсий тараққиёт бўйича китоблар тақдим этилди. Ходимлар ўзларини қизиқтирган китобларни харид қилиш, айримлари билан танишиш ва ўзаро китоб совға қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Тадбир давомида китобхонлик маданияти ҳақида суҳбатлар ҳам ташкил этилди. Ходимлар бундай ташаббус руҳий барқарорликка ижобий таъсир қилишини таъкидлаб ўтдилар.
Институт Матбуот хизмати