<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчилар учун спорт мусобақалари ташкил этилди
June 11, 2025

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг   Олмалиқ шаҳар ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультетида таҳсил олаётган  тингловчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида спорт мусобақаси ўтказилди.

      Мусобақада 40 метр масофада ҳарбий-спорт эстафетаси,  Калашников афтаматини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғишни амалга ошириш, бир қўлда 1 дақиқа давомида 24 кг тошни кўтариш ва арқон тортиш бўйича жамоалар ўзаро беллашдилар.

   Мусобақа якунида умумий натижаларга кўра “Махсус оперaцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг  жамоаси 1-ўринни, “Патруль-пост хизмати фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг жамоаси 2-ўринни ҳамда “Йўл-патруль хизмати фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

       Мусобақа якунида ғолиб жамоалар тақдирландилар.

 

 Институт Матбуот хизмати