<

Янгилик ҳақида батафсил

Корея Марказий Полиция Академиясида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ходимлари учун ўқув курсининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди
June 10, 2025

     Бугун Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясида Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA)нинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ИИВ ва Малака ошириш институти ходимлари учун ташкил этилган ўқув курсининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

         Маросимда икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирок этдилар. Тадбир давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, ИИВ ходимларининг касбий маҳоратларини ошириш, замонавий полиция амалиётларини ўрганиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилди.

      Шунингдек, Корея ва Ўзбекистоннинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги, Корея полицияси бўйича тақдимот, Корея Марказий Полиция Академияси ўқув амалиётлари ситуацион-симуляция маркази доирасида амалга оширилаётганлиги, у ерда ходимлар марказий бошқарув хизмати (“112” тизими) фаолияти ҳамда жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларни марказлашган тарзда қабул қилиш ва воқеа жойига полиция ходимларининг куч ва воситаларини чиқариш амалиёти бўйича батафсил маълумотлар берилмоқда.

Институт Матбуот хизмати