Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиб билан саф кўриги ўтказилди.
Саф кўригида Малака ошириш институт ходим ҳамда тингловчилари катта ва кичик офицерлар, сафдор ва сержантлар таркиби ходимларининг ташқи кўриниши, хизмат кийимини кийиш тартиб-қоидаларига риоя қилиниши, доимий равишда ёнида бўладиган анжомлар ва хизмат гувоҳномасининг талаб даражасида эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Институт Матбуот хизмати