Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Корея Республикасидан ташриф буюрган мутахассислар иштирокида “Сунъий интеллект ва тасвир бўйича экспертиза” мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди.
Машғулотда Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилояти Эксперт-криминалистика хизмати ходимлари, Малака ошириш институти ва Академия профессор-ўқитувчилари офлайн, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ички ишлар органлари ходимлари эса, онлайн иштирок этди.
Ушбу тадбир замонавий рақамли технологиялар, хусусан, сунъий интеллект имкониятларини тасвирлар таҳлили ва экспертиза жараёнларида қўллаш бўйича билим ва тажриба алмашишга қаратилган.
Тренинг давомида қатнашчиларга компьютер кўриши, нейрон тармоқлар, тасвирларни автоматик таниб олиш ва таҳлил қилиш технологиялари ҳақида назарий ва амалий маълумотлар тақдим этилди.
Ушбу ташриф икки мамлакат ўртасидаги илмий-техник ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Институт Матбуот хизмати