2025 йил 29–31 май ва 1 июнь кунлари Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида MSITF-2025 – Мудофаа соҳасида инновaцион технологиялар фестивали бўлиб ўтди. Тадбир давомида Қуролли Кучлар эҳтиёжлари учун зарур бўлган замонавий технологиялар, металлургия, кимё саноати ҳамда енгил саноат (текстил) соҳаларида икки мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар намойиш этилди. Фестивалда ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, йирик корхоналар, жисмоний шахслар ҳамда ихтирочилар ўз инновaцион ишланмалари ва маҳсулотларини тақдим этдилар.
1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида болалар учун кўргазмали намойишлар, маҳорат дарслари, кўнгилочар дастурлар ҳамда турли спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбир болажонлар кайфиятини кўтариш ва уларнинг дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилди.
Фестивалда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари ҳам фаол иштирок этдилар.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти ҳамда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Мазкур ҳужжатга кўра, икки таълим муассасаси ўртасида ўқув дастурлари, ўқув-методик ва норматив ҳужжатларни биргаликда ишлаб чиқиш, таълим жараёнига замонавий ахборот-коммуникatsiя технологияларини жорий этиш, инновaцион ва технологик ғояларни ривожлантириш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш налишларда ҳамкорлик йўлга қўйилиши белгиланди.
Институт Матбуот хизмати