<

Янгилик ҳақида батафсил

Ватанга қасамёд – юксак масъулият
June 2, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ ўқув базасидаги тантанали маросимда Касбий тайёргарлик факультетининг навбатдаги тингловчилари қасамёд қабул қилдилар. Бу маросим уларнинг танлаган касбига бўлган садоқати, Ватанга, халққа хизмат қилишга тайёр эканликларининг рамзий ифодаси бўлди.

       Тадбирда таълим муассасаси раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ТДТУ Олмалиқ филиали ҳамда Олмалиқ Кон металлургия техникуми, ота-оналар ҳамда меҳмонлар иштирок этдилар. Қасамёд маросимида тингловчилар ўз касбий бурчларини сидқидилдан адо этиш, Ватанга ва халққа содиқ бўлиш, билим ва малака олишга интилиш каби олий қадриятларга содиқ қолишларини ваъда қилдилар.

     Маросим якунида тингловчиларга тилаклар билдирилиб, уларнинг келгусидаги фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилаб қолинди.

Институт Матбуот хизмати