<

Янгилик ҳақида батафсил

Болажонлар учун совғалар улашилди
June 2, 2025

       1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари томонидан 574-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг кичкинтой тарбияланувчилари учун махсус совғалар улашилди.

         Тадбир давомида болажонлар қувонч ва хурсандчилик ила совғаларни қабул қилиб олишди. Шу каби тадбирлар фарзандларимизнинг болалик дунёсига шодлик ва руҳий кўтаринкилик бағишлашга хизмат қилади.

     Тадбирнинг асосий мақсади – болаларга меҳр-эътибор кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Институт Матбуот хизмати