<

Янгилик ҳақида батафсил

“Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш: реал ҳолат ва истиқболли режалар”
May 30, 2025

        Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш: реал ҳолат ва истиқболли режалар” мавзусида республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

        Тадбирда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, институт профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар, олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда тегишли соҳа экспертлари иштирок этди.

        Конференциянинг асосий мақсади – ички ишлар органлари ходимларини замон талаблари асосида тайёрлаш, уларнинг касбий салоҳиятини ошириш, замонавий таълим технологияларини жорий этиш ҳамда бу борадаги муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилишдан иборат.

       Тадбир давомида Ички ишлар тизимида малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари бўйича маърузалар тингланди ва тажриба алмашилди.

       Конференция якунида илғор тажрибаларни умумлаштириш, таълим сифатини ошириш ва институционал ривожланиш йўналишларида аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди.

           Мазкур илмий-амалий конференция ички ишлар тизимидаги кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ва замонавий, профессионал ходимлар сафини кенгайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Мафтуна Узоқова,  

ЎзДЖТУ талабаси,

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот

хизмати амалиётчиси