Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, зўравонликка қарши курашиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда, Хоразм вилояти ИИБ шаҳар ва туман Ички ишлар бўлимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари иштирокида навбатдаги ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди. Семинарда хотин-қизларга оид қонунчиликни пухта ўрганиш, улар билан ишлашда илғор тажрибаларни қўллаш, профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш каби мавзулар муҳокама қилинди.
Тадбирда ИИБ ходимларига хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилавий низоларни ҳал этишда мулоқот маданияти ҳамда психологик ёндашувни қўллаш бўйича аниқ тавсиялар берилди.
Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва амалий тавсиялар билан таъминландилар. Бундай тадбирлар хотин-қизлар билан ишлаш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Мафтуна Узоқова,
ЎзДЖТУ талабаси,
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот
хизмати амалиётчиси