Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ўқиётган аёл тингловчилар билан формали кийим (уст-бош) кийиб юриш тартиб-қоидалари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Институт бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари – кадрлар бўлими бошлиғи подполковник, Қодиржон Атабаев томонидан бошланғич касбий тайёргарлик ва қайта тайёрлаш ўқув курси тингловчи қизларига форманинг белгиланган меъёрларга мувофиқлиги, хизмат давомида уни тўғри ва эстетик тарзда кийиш маданияти, мавсумий мослиги ҳамда умумий ташқи кўринишга қўйиладиган талаблар батафсил тушунтирилди.
Ички ишлар органлари ходимлари, касб маданияти бўйича янги кодексга мувофиқ, хушмуомала, эътиборли, эҳтиёткор, фуқаролар ва ҳамкасбларига нисбатан бағрикенг бўлиши, фуқароларга қўпол муомалада бўлмаслиги, шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслик, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш, ички тартиб қоидаларига, шунингдек, телефон орқали сўзлашиш маданиятига қатъий риоя қилиш лозимлиги етказилди.
Тадбирда формали кийимга оид амалдаги ички тартиб-қоидалар, шунингдек, интизомий талаблар юзасидан керакли тавсиялар берилди. Аёл тингловчиларнинг фикр ва таклифлари ҳам эшитилди.
Мазкур учрашув тингловчиларнинг хизмат кийимига бўлган эътиборини ошириш, ички тартибни мустаҳкамлаш ва хизматга муносиб қиёфа билан ёндашиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.
Институт Матбуот хизмати