<

Янгилик ҳақида батафсил

Институтда “мини футбол” мусобақаси бўлиб ўтди
May 28, 2025

     Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ходимлар ўртасида “мини футбол” бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

      Мусобақада институтнинг бўлим ва кафедраларидан тузилган жами 6 та жамоа иштирок этди. Баҳслар муросасиз ва қизиқарли тарзда ўтиб, ходимлар ўртасида жамоавийлик ва соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлади.

     Мусобақа якунларига кўра, фахрли биринчи ўринни Қўриқлаш гуруҳи жамоаси эгаллади. Иккинчи ўринга Ташкилий бўлим, Кадрлар бўлими ва Тиббиёт хизмати ходимларидан иборат жамоа лойиқ деб топилди. Учинчи ўринни эса Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси ҳамда Ахборот технологиялари бўлими жамоаси қўлга киритди.

     Ғолиб жамоалар институт раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

     Тадбир спортга бўлган қизиқишни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ходимлар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Мафтуна Узоқова,  

ЎзДЖТУ талабаси,

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот

хизмати амалиётчиси