Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари Вазирлик Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ва ходимлари билан “Тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш - хизмат самарадорлигининг асосий омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда шахсий таркибга хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишлари, таъмагирлик ва порахўрлик, ўзига боғлиқ бўлмаган ишларга аралашмаслик, доимий равишда фуқаролар ва ҳамкасблари билан хушмуомилада бўлиш, ички ишлар органлари ходими деган шарафли номга доғ туширмаслик лозимлиги тўғрисида таъкидлаб, ўтган ойда Республика ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган айрим ходимларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари, мансаб ваколатидан шахсий манфаатларида фойдаланганлик, хизмат ва ижрочилик интизомини қўпол равишда бузиш ва бошқа ҳолатлар бўйича маълумотлар етказилди.
Хизмат ва ижрочилик интизоми қўпол равишда бузган ёки юқорида кўрсатилган салбий холатларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонунларда кўрсатилган кескин чоралар кўрилиши, келгусида ходимлар томонидан шу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, йўл-транспорт қоидаларига қатъий амал қилишликлари тушунтирилди. Ҳар қандай қонунбузарлик ва хизмат интизоми бузилиши ҳолатлари интизомий йиғилишда Кадрлар бўлими ва Шахсий хавфсизлик хизмати вакиллари иштирокида муҳокама қилиниши қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бошлиғининг ўринбосари, подполковник Қодиржон Атабаев томонидан бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шароитлар, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хизматларга берилаётган эътибор, ходимлар билан Маънавий-маърифий ишлар ва ижтимоий ҳимоя йўналишида амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва камчиликлари, шунингдек, ходимларнинг машаққатли хизматлари, уларга ҳамда оила аъзоларига яратилган шарт-шароитлар, имтиёзлар тўғрисида маълумотлар етказилди.
Институт Матбуот хизмати