<

Янгилик ҳақида батафсил

Амалий машғулот
May 26, 2025

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги  Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 431-сон қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби жорий этилди.

       Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси З.Алиева ва Бектемир тумани бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспекторлари Э.Жабборов ҳамда М.Ражабовлар бошланғич касбий тайёргарлик курси тингловчиларига Маъмурий ҳуқуқбузарликлар соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш” номли мавзуни кенгроқ ёритиб бердилар.

         Амалий машғулотда малакали ходимлар томонидан Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон “E-ma’muriy ish” юритув тизими орқали ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни электрон шаклда Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни тўлдириш тартиби ва расмийлаштириш қоидалари планшет ёрдамида тўлиқ кўрсатиб, тушунтириб берилди ҳамда тузилган баённомаларнинг қоғоз шаклидаги нусхалари тингловчиларга  ўрганиш учун тарқатилди.

        Машғулот якунида тингловчилар ўзларини мавзуга оид қизиқтирган саволларига амалиёт ходимларидан тегишли жавоблар олишди.

 

Институт Матбуот хизмати