Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида Малака ошириш институтнинг навбатдаги бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчиларнинг қасамёд қилиш ва битирув тантанали тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан Институт бошлиғи, профессор Олимжон Ахмедов, кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳалардаги янгиланиш ва ўзгаришларга ҳамоҳанг тарзда ички ишлар органлари тизимларида ҳам бир қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб, бундан кўзланган мақсад соҳани жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳар қандай таҳдид ва хатарларга қарши кураша оладиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қодир етук малакали кадрлар билан таъминлаш эканлигини айтиб ўтди.
Тантанали тадбирда ўқув дастурлар талабларини тўлиқ ўзлаштирган якуний синов-имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Шунингдек, ўқув курси давомида ўзининг касбий билимларини ошириш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш, дунёқарашини янада кенгайтиришга интилиб, юқори кўрсаткичларга эришган ҳамда намунали хулқи учун бир гуруҳ тингловчилар фахрий ёрлиқ ва ташаккурнома билан тақдирланди.
Институт Матбуот хизмати