Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти мажлислар залида институт Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни институт бошлиғи, Кенгаш раиси т.ф.н., профессор, Олимжон Ахмедов олиб борди. Йиғилишда кенгаш аъзолари, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимлар иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича илмий тадқиқот олиб бориш истагида бўлган ходимларнинг мавзулари, профессор-ўқитувчилар томонидан тақдим этилган ўқув-услубий мажмуалар ва ўқув қўлланмалар муҳокама этилди.
Муҳокамага қўйилган масалалар бўйича белгиланган чора-тадбирлар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Институт Матбуот хизмати