<

Янгилик ҳақида батафсил

Киберхавфсизлик – долзарб масала
May 23, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор-қидирув хизматлари тузилмасидаги Кибержиноятчиликка қарши курашиш бўлинмалари ходимларини малака ошириш ўқув курслари бўлиб ўтди.

     Ўқув курси давомида тингловчиларга компьютер вируслари, зарарли дастурлар ва уларнинг ишлаш механизмини, электрон тўлов тизимларининг имкониятларини, рақамли далилларни қонуний йўл билан тўплаш усулларини, кибержиноятчилар қўллаётган янги усулларни ва уларни олдини олиш чораларини, крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга оид миллий қонунлар ва тартиблар етказилди.

    Шунингдек, ўқув курсининг бир қисмида Туркия миллий политсия Кибержиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси тажрибали мутахассислари тингловчиларга ноқонуний онлайн қимор ўйинларини жавобгарликка тортиш ҳамда уларни олдини олиш бўйича ўз тажрибаларини етказдилар.

       Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар топширилди.

 

Ахборот-технологиялари цикли