Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларининг “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича сайёр ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.
Ўқув машғулотлари инноватсион педагогик технология, интерфаол метод ва замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини қўллаган ҳолда ўтказилмоқда. Ностандарт вазиятлар, муаммоли ҳолатлар юзасидан Институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган видеолавҳалар орқали мавзуларга доир ҳуқуқий ечимлар тушунтирилиб борилмоқда.
Шунингдек, амалий ўқув жараёнларида тингловчиларга ҳуқуқбузарликни содир этган шахс билан ходим ўртасидаги ситуацион муаммоли вазиятлар бўйича амалий ва назарий билимлар берилмоқда. Жумладан, саҳналаштирилган ситуацион муаммоли вазиятларда тингловчиларнинг ўзлари иштирок этиб, ҳолатлардаги камчиликлар муҳокама қилиниб, ҳуқуқий баҳо бериляпти.
Машғулотлар давомида модуль тингловчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тегишли жавоб ва маслаҳатлар олмоқдалар.
Институт Матбуот хизмати