Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари ўртасида соғлом муҳитни яратиш, уларни жанговар салоҳиятини ошириш мақсадида Ҳарбий эстафета бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
Спортнинг шахмат-шашка, Макаров пистолети ва Калашников автоматини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда қайта йиғиш бўйича тингловчилар ўзаро беллашдилар. Қизғин ва муросасиз ўтган бахсларда энг кучлилар аниқланди. Эстафета ғолиблари муносиб тақдирландилар.
Спорт мусобақалари тингловчиларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Институт Матбуот хизмати