Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва “HAPPY ANIMALS” МЧЖ ҳамкорлигида институт спорт майдонида барча турдаги зотдор итларнинг “Весенний блюз – 2025” халқаро кўргазмаси ўтказилди.
Унда халқаро тоифадаги экспертлар гуруҳи иштирок этди. Кўргазмада Тошкент шаҳар ИИББ Кинология хизмати, Жамоат хавфсизлиги университети питомниги томонидан тақдим этилган немис овчаркаси, малинуа, Шарқий Европа овчаркаси зотларига мансуб хизмат итлари фахрли 1-ўринни эгаллади.
WСHSА тизимида 7 та тур бўйича 100 дан ортиқ зотдор итлар орасида ғолибларга медаль, кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Институт Матбуот хизмати