<

Янгилик ҳақида батафсил

Қатъий тартиб-интизом – мустаҳкам хизмат асоси
May 20, 2025

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда малака ошириш учун келган офицерлар таркибидаги тингловчилар иштирокида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

     Унда жорий йилнинг 18 май куни Ички ишлар вазири генерал-майор А.А. Ташпулатов ҳузурида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийлик ҳолатлари юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган кўрсатма ва топшириқларни йиғилиш иштирокчиларига Институт бошлиғи, полковник О.Т. Ахмедов етказди.

    Шу билан бирга, ходимлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида хабардор қилиш масалалари кўриб чиқилди. Тадбир якунида ходимларнинг хизмат сифатини янада ошириш, ижрочилик интизоми, шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича тегишли вазифалар берилди.

     Хизмат интизомини мустаҳкамлаш йўналишидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

 

Институт Матбуот хизмати