Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг навбатдаги Маънавият ва маърифат соатида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси, физика-математика фанлари доктори, профессор Абдуллаев Бахром Исмоилович иштирок этиб, Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун захирага олинганлар ҳамда Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича “подполковник” махсус унвонини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курси тингловчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда, Б.И.Абдуллаев томонидан ҳозирги кунда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифалар ва талабларни институт профессор-ўқитувчиларига ҳамда тингловчиларга етказди.
Шундан сўнг, Б.И.Абдуллаев томонидан ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи т.ф.н., доцент полковник Ахмедов Олимжон Турсунбаевичга Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан берилган “профессор” илмий унвони дипломи топширилди.
Учрашув давомида ходим ва тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил маълумотлар берилди. Меҳмон Ички ишлар органлари ходимларини келгуси ишларида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилади.
Институт матбуот хизмати