<

Янгилик ҳақида батафсил

Институтда “Очиқ эшиклар куни”
May 19, 2025

            Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида очиқ эшиклар куни ўтказилди. Тадбирда ТДТУ Олмалиқ филиали ҳамда Олмалиқ Кон металлургия техникуми талабалари учун Касбий тайёргарлик факультетнинг таълим жараёнлари, ўқув дастурлари, амалий машғулотлари ва тингловчиларнинг касбий кўникмалари билан яқиндан танишиш имконияти яратилди.

         Тадбир давомида меҳмонлар факультет профессор-ўқитувчилари, тингловчилар билан учрашдилар. Уларга факультетнинг таълим ва тарбия соҳасидаги ютуқлари, замонавий ўқув жиҳозлари, тренажёрлар ва амалий машғулот хоналари намойиш этилди.

        Шунингдек, тадбирда турли тематик мастер-класслар, амалий кўргазмалар ва савол-жавоблар сессиялари ташкил этилди. Меҳмонлар касбий тайёргарлик жараёнлари, ҳуқуқ-тартибот органларига кадрлар тайёрлаш жараёни ҳақида батафсил маълумот олдилар.

 

Институт Матбуот хизмати