Ички ишлар вазирлиги терма жамоалари ўртасида ўқ отиш тури бўйича Фарғона вилояти ИИБда ўтказилган Ички ишлар вазири кубоги мусобақасида Малака ошириш институти терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этди.
Мусобақа тадбирлари якунлангандан сўнг Институт ходимлари Фарғона вилоятининг эътиборга молик зиёратгоҳларида бўлиб, экскурсияларни амалга оширди. Жумладан Фарғона шаҳридаги Ахмад ал-Фарғоний ҳиёбонида ҳамда Қўқон шаҳридаги Худоёрхон мақбарасида бўлиб зиёрат қилиб қайтдилар.
Институт Матбуот хизмати