<

Янгилик ҳақида батафсил

“Хавфсиз шаҳар”
May 19, 2025

      Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Ташкилий бошқарма Ягона тезкор бошқарув марказида Ички ишлар органлари тезкор-бошқарув маркази ходимлари билан “Хавфсиз шаҳар” тизимларининг ягона аппарат-дастурий платформаси фаолиятини ўрганиш бўйича ташкил этилган навбатдаги ўқув курсида Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ҳамда Наманган вилояти ИИБларидан масъул ходимлар иштирок этдилар.

       Ўқув машғулотларида иштирокчилар зарурий ўқув методик материаллар, слайдлар ва бошқа кўргазмали қуроллар, хизматга доир меъёрий ҳамда бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ таништирилди ҳамда ўқув йиғини якунида синовлар қабул қилинди.

       Синовларни муваффақиятли топширган ходимларга Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг сертификатлари тантанали равишда топширилди.