<

Янгилик ҳақида батафсил

“Турон” ахборот-кутубхона марказида китоблар тақдимоти бўлиб ўтди
May 17, 2025

     “Турон” номидаги ахборот-кутубхона марказида адабий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир доирасида машҳур ёзувчи Пиримқул Қодировнинг “Уч илдиз” романининг янги нашри тақдимоти бўлиб ўтди.

       Шунингдек, Тўлқин Эшбековнинг “Бобурнинг гавҳарлари” ва “Бухорои шариф зиёси” номли шеърий тўпламлари, шунингдек, “Генералнинг мангу юлдузи” номли асар тақдим этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти тингловчилари фаол иштирок этдилар.

     Тақдимот давомида иштирокчиларга асарларнинг мазмуни, тарихий ва маънавий аҳамияти, уларнинг ёш авлод тарбиясидаги ўрни ҳақида кенг маълумотлар берилди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан чиқиш қилиб, китоблар ҳақида фикр алмашдилар.

       Тадбир якунида иштирокчилар Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган музейга ташриф буюришди. У ерда ёзувчининг шахсий буюмлари, қўлёзмалари ва адабий мероси билан яқиндан танишиб, бой тарихий маълумотларга эга бўлишди.

 

Институт Матбуот хизмати