Мамлакатимизда аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний фаоллигини оширишни ташкил қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интегратсиялаштириш бўйича оммавий тадбирлар ўтказилаяпти.
Хусусан, бугун эрта тонгдан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ходим ва тингловчилари, Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлиги, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, ёшлар, туман аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда туман аҳолисини оммавий спортга жалб этиш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.
Институт Матбуот хизмати