<

Янгилик ҳақида батафсил

Китоб-маънавият мезони
May 14, 2025

       Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлаш ва бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари учун китоблар ярмаркаси ташкил этилди.

   Тадбир китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш, шунингдек, тингловчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ўтказилди. Ярмаркада иштирокчилар ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир намуналари, турли жанрлардаги бадиий, илмий ва услубий адабиётлар билан танишиш ҳамда уларни харид қилиш имкониятига эга бўлдилар.

       Шунингдек, тадбир доирасида соҳа бўйича энг сўнгги янгиликлар акс этган нашрлар ҳам тақдим этилди. Тингловчилар янги билимларга эга бўлиб, касбий малакаларини ошириш учун зарур бўлган адабиётларни қўлга киритдилар.

      Бу каби тадбирлар тингловчиларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш ҳамда доимий ўқиб-ўрганиш кўникмаларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Мафтуна Узоқова,  

ЎзДЖТУ талабаси,

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот

                                                                                                хизмати амалиётчиси