“Cola-Cola Students Cup ” мусобақасига “Посбонлар” жамоасининг ғалабаси билан старт берилди.
“Янги Ўзбекистон ёшларимиз” шиори остида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида мини-футбол бўйича “Cola-Cola Students Cup” мусобақаси бошланди.
Жорий йилнинг 13 май куни мусобақанинг илк учрашуви Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида бўлиб ўтди. Унда институтнинг “Посбонлар” футбол жамоаси ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети жамоаси ўзаро беллашди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсда “Посбонлар” жамоаси иродали ўйин намойиш этиб, ғалабани қўлга киритди.
Мусобақанинг асосий мақсади – ёшларнинг спортга қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда талаба-ёшлар ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлашдан иборат.
Мафтуна Узоқова,
ЎзДЖТУ талабаси,
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот
хизмати амалиётчиси