<

Янгилик ҳақида батафсил

Олмалиқ филиалида волейбол
May 12, 2025

      Куни кеча Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ филиалида касбий тайёргарлик факултети тингловчилари ўртасида дам олиш кунини мазмунли ўтқазиш мақсадида. волейбол мусобақаси ташкил этилди.

     Спорт тадбири тингловчиларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда жамоавийлик руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди. Мусобақада турли гуруҳлардан тузилган жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

     Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой мусобақа якунида энг яхши жамоалар аниқланиб, фахрий диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди ва спорт руҳини янада кучайтирди.

     Бундай мусобақалар тингловчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва уларни соғлом ҳаётга йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Мафтуна Узоқова,  

ЎзДЖТУ талабаси,

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот

хизмати амалиётчиси.