9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 574- ҳамда 575-сонли мактабгача та'лим муассасаларида тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор ўқитувчилари муассасалардаги тарбияланувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари фаол иштирок этди.
Тадбир давомида болажонлар Ватанга муҳаббат, жасорат ва тинчликни улуғловчи шеър ва саҳна кўринишлари билан иштирокчилар қалбида чуқур таассурот қолдиришди. Ҳарбий либосдаги чиқишлар, миллий рақслар ва ифодали нутқлар орқали ёш авлоднинг юксак ватанпарварлик руҳини ифодалашга интилганлари барчага манзур бўлди.
Институт ходимлари ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёш авлодни Ватанга садоқатли, жасоратли ва ҳурматли инсонлар бўлиб улғайишларига даъват этдилар.
Тадбир якунида меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди. Бу каби учрашувлар ёш авлод қалбида аждодлар хотирасини қадрлаш, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Мафтуна Узоқова,
ЎзДЖТУ талабаси,
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот
хизмати амалиётчиси