<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчилар ўртасида ақлий спорт беллашуви
May 12, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида таҳсил олаётган тингловчилар ўртасида шахмат ва шашка бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа тингловчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш ва спортга бўлган қизиқишларини янада мустаҳкамлаш мақсадида уюштирилди.

     Мусобақада институтнинг турли курсларида таҳсил олаётган тингловчилар фаол иштирок этишди. Беллашувлар дўстона руҳда, аммо қизғин рақобат муҳитида кечди. Иштирокчилар ўзининг стратегик фикрлаш қобилиятлари, сабр-тоқати ва эътиборини синовдан ўтказди.

     Ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан фахрий диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Биринчи ўринни эгаллаган иштирокчига эса мусобақа кубоги топширилди.

     Бундай мусобақалар тингловчиларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятини ривожлантириш билан бирга, улар ўртасида соғлом рақобат ва дўстлик муҳитини яратишга хизмат қилади.

 Мафтуна Узоқова,  

ЎзДЖТУ талабаси,

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот

хизмати амалиётчиси