9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида эзгу ташаббус доирасида ўзгача тадбир ташкил этилди. Унга кўра, Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги 575-сонли мактабгача таълим муассасасининг кичкинтойлари институтга ташриф буюрди.
Болажонлар профессор ўқитувчилар ва тингловчилар учун Ватан, тинчлик, жасорат мавзуларида шеърлар ўқиб, куй-қўшиқлар ижро этдилар ҳамда шу мавзулар доирасида саҳна кўринишлари ҳам қилишди. Тадбир илиқ ва самимий руҳда ўтди, меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.
Мазкур тадбир ёшларда ватанпарварлик руҳини шакллантириш, тарихимизга ҳурмат ва келажакка садоқат туйғуларини сингдириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бу каби учрашувлар давомли тарзда ўтказилиши белгиланди.
Мафтуна Узоқова,
ЎзДЖТУ талабаси,
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот
хизмати амалиётчиси.