<

Янгилик ҳақида батафсил

Назария ва амалиёт уйғунлиги
May 8, 2025

     Ички Ишлар Вазирлиги Малака ошириш институтида Махсус касбий фанлар кафедраси бошлиғи, Сиёсий фанлар доктори, профессор Фарход Хатамов ҳамда Жазони ижро этиш департаменти масъул ходими, Убойдулла Норқулов билан биргаликда бошланғич касбий тайёрлаш ўқув курсининг Жазони ижро этиш фаолияти йўналиши бўйича таҳсил олаётган тингловчиларга жазони ижро этиш муассасаларининг турлари, муассасаларга қабул қилиш тартиби, режим, маҳкумлар билан тарбиявий ижтимоий-психологик ишлар, уларнинг моддий-маиший ва тиббий-санитария таъминоти бўйича интерфаол усуллардан самарали фойдаланган ҳолда бинар семинар машғулоти ўтказилди ва тингловчиларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар берилди.

     Ушбу семинардан мақсад тингловчиларга берилаётган назарий билимларни амалиёт билан чамбарчас боғлашдир.

 

Мафтуна Узоқова,  

ЎзДЖТУ талабаси,

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот

хизмати амалиётчиси.