Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида республикамизда тиббиёт ва таълим соҳасига фидокорона хизмат қилиб келаётган, ёшларга эзгу билим ва тарбия беришда ўз умрини бағишлаган тажрибали шифокор ва педагог, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ҳаёт хавфсизлиги ва тиббий тайёргарик кафедраси мудири, педиатр, тиббиёт фанлар доктори, профессор, Ражаббой Рахимович Машариповнинг 70 ёш таваллудига бағишланган маданий-марифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Республика ветеран жангчи фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси масъуллари, Институт профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари иштирок этди.
Мазкур кун муносабати билан меҳмонлар билан биргаликда устозни табриклаб, унинг таълим ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилди. Устоз Ражаббой Рахимовичга бугунги кунда тингловчиларнинг маънавий салоҳиятини ошириш, уларга замон талабларига мос билим ва кўникмаларни бериб келаётганлиги учун миннатдорчилик билдирилди.
Устознинг шарафли меҳнати туфайли кўплаб шогирдлар етишиб чиқиб, бугунги кунда турли соҳаларда фаолият юритмоқда. Бу эса унинг фидойилиги ва илм-маърифатга бўлган садоқатининг ёрқин ифодасидир. Ражаббой Рахимовичга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва келгуси фаолиятида яна-да юксак муваффақиятлар тилаймиз.
Институт Матбуот хизмати