<

Янгилик ҳақида батафсил

Битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ўтказилмоқда
March 12, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ ўқув базасида касбий тайёргарлик факультети битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси бўлиб ўтмоқда.

    Якуний давлат аттестацияси “мутахассислик” ва “ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси” йўналиши бўйича ўтказилмоқда. Ўқув дастурларига киритилган мавзулар бўйича тингловчиларнинг билими текширилмоқда.

   “Йўл-патруль фаолияти”, “Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти”, “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”, “Жазони ижро этиш фаолияти”, “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти”,  “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” мутахассислиги бўйича тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Кодекслар, Президент Фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ички ишлар вазирлигининг буйруқлари ва кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда тузилган саволларга оғзаки шаклда жавоб бермоқдалар.

     Шунингдек, тингловчилар турли хил вазиятларда содир бўладиган муаммоли вазиятлар борасидаги билимларини ҳам намоён этяптилар.

Институт Матбуот хизмати