Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари томонидан вазирлик Малака ошириш институтида таҳсил олаётган тингловчилар билан "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тизимга айлантириш ва тизим нуфузини ошириш ҳар бир ходимни асосий вазифаси бўлиши лозим" мавзусида навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми кодекси”да белгиланган қоида ва талабларни барча ходимлар билиши, уларга қатъий ва сўзсиз амал қилиши, ҳар бир ходимдан юксак касб маданияти, чуқур ҳуқуқий, маърифий билим талаб этилиши, маънавий-маърифий, тарбиявий ва профилактик тадбирлар йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар негизида тизимни “Инсон қадри учун” тамойили асосида аҳолининг чинакам ҳимоячисига айлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаси эканлигини таъкидладилар.
Тадбир якунида, “Нафснинг сўнгги манзили” номли фильм намойиш этилди.
Институт Матбуот хизмати