Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича малака ошириш ўқув курси якунланиши муносабати билан навбатдаги ўқув курси ўз ниҳоясига етди.
Ўқув машғулотлари инновацион педагогик технология, интерфаол метод ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўтказилди. Ностандарт, зиддиятли вазиятлар, муаммоли ҳолатларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмалари тингловчиларда шакллантирилди.
Бугун ушбу ўқув курсларининг якунига кўра имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар топширилди. Шунингдек, ўқув жараёнлари ва жамоат ишларида фаол бўлган тингловчиларга ташаккурномалар берилди.
Институт Матбуот хизмати