<

Янгилик ҳақида батафсил

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир
March 8, 2025

      Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрамига бағишланган маданий-маʼрифий тадбир бўлиб ўтди.

     Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда аёлларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар уларни янги Ўзбекистонни барпо этишнинг барча соҳаларида фаол иштирок этиб, Ватанимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишга ундаётганлиги, оила ва жамият кўрки, ҳаётимизнинг файзи бўлган  аёлларни эъзозлаш, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган.

      Байрам муносабати билан ушбу даргоҳда узоқ йиллар самарали меҳнат фаолияти билан ёш авлодга таълим-тарбия бериб, касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлаётган фаол аёл сафдошларимиз, иқтидорли тингловчилар тақдирланди.

  Тадбирда байрам муносабати билан Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан рағбатлантирилганларга “Аъло хизматлари учун”, 3 даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати, “Подполковник” махсус унвон ва пул мукофотлар топширилди.

   Шунингдек, вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари томонидан ҳам совғалар улашилди.

    Тингловчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ва санъаткорларнинг куй-қўшиқлари даврага ўзгача файз бағишлади.

         ИИВ Малака ошириш институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари барча аёлларни нафосат ва гўзаллик байрами 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этади. Меҳрибон опа-сингилларимизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, эзгу ишларида муваффақиятлар тилайди. Оилаларингиздан хотиржамлик, тинчлик, файзу барака аримасин!

Институт Матбуот хизмати