Аввал хабар қилганимиздек, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти мутахассислари томонидан “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонунининг мазмун-моҳиятини ички ишлар органлари ходимларига тушунтирилмоқда.
Жумладан, Хоразм, Сурхондарё, Бухоро ва барча вилоятлар ИИБ ЙҲХБ шахсий таркиби билан сайёр ўқув машғулоти ўтказилди. Машғулотларда иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Бир сўз билан айтганда, мазкур қонун йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилишга, ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини оширишга хизмат қилади.
Институт Матбуот хизмати