<

Янгилик ҳақида батафсил

Амалий ва кўргазмали машғулот
March 6, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ шаҳар базасидаги касбий тайёргарлик факультетида таҳсил олаётган тингловчилари билан “Портловчи модда ва қурилмаларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш ҳамда портловчи мослама, моддалар ёки шубҳали буюмлар аниқланганда ИИО ходимларининг бирламчи ҳаракатлари” мавзусида амалий ва кўргазмали машғулот ўтказилди.

    Машғулотда “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишида ўқиётган тингловчилар ҳамда Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

   Вазирлик Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходимлари Ж.Х.Нарзуллаев, Ш.О. Курбонов, Ш.Р.Ашуровлар томонидан тингловчиларнинг келгусида хизмат вазифаларини бажариш вақтида портловчи мослама, моддалар ёки шубҳали буюмлар аниқланганда бирламчи ҳаракатлари бўйича керак бўлган назарий билим ва амалий кўникмалари шакллантирилди.

                                                                  Институт Матбуот хизмати